Аллоҳга омонат дейиш
Ассалому алайкум! Биз яқинларимиз билан хайрлашгунча «Аллоҳга омонат» иборасини ишлатишга одатланиб қолганмиз. Масалан, сафарга кетаётган бўлсам «сизларни Аллоҳга омонат қилиб қолдиряпман» деган маънода. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўғри. عَنِ الْقَاسِمِ بْنِ مُحَمَّدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: كُنْتُ عِنْدَ ابْنِ عُمَرَ، فَجَاءَهُ رَجُلٌ فَقَالَ: أَرَدْتُ سَفَرًا، فَقَالَ عَبْدُ اللهِ: انْتَظِرْ حَتَّى أُوْدِعَكَ كَمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُوْدِعُنَا فَيَقُولُ: «أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِيْنَكَ، وَأَمَانَتَكَ، وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб: «Сафарга чиқмоқчиман» деди. Шунда Абдуллоҳ (ибн Умар): «Кутиб тур, сени Расулуллоҳ бизни кузатганларидек кузатиб қўяман», деди. У зот: «Аставдиъуллоҳа динака ва амаанатака ва хавотийма амалик», деб бизни кузатар эдилар». Байҳақий ривоят қилган. Маъноси: «Мен сизнинг динингизни, омонатингизни ва амалларингизнинг хотимасини Аллоҳга топшираман». عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ لَهُ: يَا نَبِيَّ اللهِ إِنِّي أُرِيدُ السَّفَرَ، فَقَالَ لَهُ: «مَتَى؟» قَالَ: غَدًا إِنْ شَاءَ اللهُ، قَالَ: فَأَتَاهُ فَأَخَذَ بِيَدِهِ فَقَالَ لَهُ: «فِي حِفْظِ اللهِ وَفِي كَنَفِهِ، زَوَّدَكَ اللهُ التَّقْوَى، وَغَفَرَ لَكَ ذَنْبَكَ، وَوَجَّهَكَ لِلْخَيْرِ أَيْنَمَا تَوَجَّهْتَ أَوْ أَيْنَمَا تَوَخَّيْتَ». رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, у зотга: «Эй Аллоҳнинг Набийси, сафарга чиқмоқчиман», деди. Шунда у зот: «Қачон?» дедилар. «Эртага, иншааллоҳ», деди у. (Эртаси куни) келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлидан ушлаб: «Фи ҳифзиллаҳи ва фи канафиҳи. Заввадакаллоҳут-тақваа ва ғафара лака занбака ва важжаҳака лилхойри айнамаа таважжаҳта», дедилар». Доримий ривоят қилган. Маъноси: «Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимоясида бўлинг! Аллоҳ зоди роҳилангизни тақво қилсин, гуноҳингизни мағфират этсин, қаерга борсангиз ҳам, яхшиликка рўпара қилсин». Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 11:46 | Савол-жавоблар | 185 | Долзарб саволлар