Илтимос бу саволни хамма укисин, узига фойда олади!

Ассаламу алайкум мухтарам Устоз! АЛЛОХ(ж.ж) илмингизни ва умрингизни янада зиёда килсин ва бу хизматларингизни икки дунёда яхшиликлар билан мукофотласин. Омийн! Устоз мана менинг шу саволимдан битта савол пастдаги ("гуноҳ кабира илтимос Шайҳ Ҳазратларидан бошқа ҳеч ким кирмасин") матнли саволни хозир куриб колдим, лекин кириб укиганим йук, ахир бир биродаримиз хеч ким кирмасин деб омонат гап айтиб турибди, нахотки бизнинг бу мусулмонлар шунчалик гунох килишга уч булса, каранки шу саволни 107 киши укиб куйибди, биродарлар АЛЛОХ(ж.ж)дан куркмайсизларми, э уят ана шу саволни укиганларга. Киёматда кандай килиб жавоб берасиз шу амалингиз учун, АЛЛОХ(ж.ж)дан куркайлик биродарлар, бировни омонат саволини укигунча. Устоз узи мана бу бенамоз, фосик инсонларни куриб, калбингиз вайрона булади, энди узимизнинг намозхон, ёки шу сайтга кирган эканки, демак шариатга кизиккан инсонлар экан, шу инсонлар бундай ишлар килиб турса улганни устига тепкандай булар экан. Устоз агар кузатган булсангиз купчилик мана шундай "омонат савол", "ёток", "жинсий алока" матнли саволларни жуда хам куп укишади, аммо эътикодга оид, охиратимиз учун фойдали булган масалаларни кам укишади, нахотки бизнинг хозирги мусулмонлар мусулмончилик факат беш вакт намоз укишдан иборат, кейин нима килсанг килавер деб тушунишадими, ундан кура иймонимиз мустахкам булиши учун фарз булган илмларни олсак булмайдими?. Минг бор узр Устоз кимматли вактингизни олиб куйдим, рози булинг. Устоз илтимос сиз шу масалада кискарок тушунча ва танбех берсангиз ва дуо килсангиз, зора биз хам мана бундай биродарларимиз хам иймонимизни мустахкамлаб, ибодатни тугри килиб, хаммамиз АЛЛОХ(ж.ж)нинг розилигига етишсак, умидимиз хеч бир шериги булмаган буюк роббимиз АЛЛОХ(ж.ж)дан. АЛЛОХ(ж.ж) сиздан ва жумламиздан рози булиб, икки дунёда узи биз мусулмонларни ёрлакаб, яхшиликлар билан мукофотласин. Омийн! Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сизга ташаккур! Минг афсуски, сиз қилган мулоҳазага оид ишлар бўлиб турибди. Аллоҳ таоло барчамизни ўзи ҳидоят қилсин!

29 Апрел 2022, 12:08 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar