Оила ва Талоқ масаласида

Ассалому Алейкум ва Рохматуллохи ва Барокатуху Хурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари Сиздан муҳим масала тўғрисида Маслаҳат олмоқчиман, илтимос ушбу саволимга ўзингиз жавоб беринг.Мен 3 йил олдин турмуш қурганман ва бир нафар фарзанднинг отасиман. Аллоҳимга беҳисоб шукур Мен ҳам аёлим ҳам 5 вақтли намозни ўқийдиган Рамазон ойида рўза тутадиган оилаларданмиз. Ўтган йили яъни 2008 йил август ойида аёлим Аллоҳимга беҳисоб шукур Хижобга кирди ва мен бундан бағоят хурсанд бўлдим. Чунки ўзингизга маълум хар бир мўъмина аёлга 5 вақтли намоз ва Рамазон ойидаги рўза фарз бўлгани каби хижобда юриш ҳам фарз ҳисобланади. Агар эр киши аёлини очиқ-сочиқ юришига йўл қўйса Даюс деган ҳукмда туради, яъни аёлини номаҳрамлардан қизғанмайдиганлардан деб тушунилади. Даюслар эса дўзахийлардан бўлиб жаннатнинг хидини ҳам хидламайдилар. Дарҳақиқат, ўтган ой яъни апрел ойида бир ачинарли воқеа юз берди. Аёлим мендан берухсат уйига кетиб қолди. Бир неча кун ўтгач хабар олишга бордик ва у Хижобни рўкаж қилиб "Агар хижобни ечсам сиз билан яшайман, агар ечишга рухсат бермасангиз сиз билан яшамайман" деган деган шайтоний гаплар билан мени ранжитди. Хижоб масаласига келсак аёлим хижоб хақида тўлиқ маълумотга эга деб ўйлайман. Чунки мен бу хақда хижобга кирмасидан олдин ва кирганидан кейин ҳам Аллоҳнинг каломи Қуръони Карим орқали, Саҳиҳ ҳадислар орқали, хар хил ёзма манбалар орқали, Домлаларнинг хижоб хақидаги мавизаларини СД ва ДВД дисклар орқали, қолаверса интернет орқали Сизларнинг сайтларингиз билан ҳамнафас бўлган WWW.муслимаат.уз сайтидаги хижобга доир мақолалар орқали етказганман, тушунтирганман ва интернетдаги мақолаларни қоғозга чиқариб ўқиб ҳам берганман. Хуллас, тўлиқ маълумот берганман. Шунга қарамай шайтон кучлилик қилиб аёлимни йўлдан урди. Мана бир ойдир-ки аёлим онасининг уйида яшаяпди. Хурматли Шайх Хазратлари маслаҳатингизга муштоқман. Ушбу воқеа юзасидан менга қандай йўл тутишни маслахат берасиз. Аёлимга талоқ берайми, чунки умуман хижоб кийишдан бош тортаяпти ёки очиқ-сочиқ яъни авратлари очиқ холда юришига рухсат бериб, бирга яшашга, даюс бўлиб яшашга рози бўлайми, ҳурматли Шайх хазратлари сиз нима дейсиз? Саволимни беэътибор қолдирмайсиз деган умиддан. Хурмат билан Ашаддий мухлисингиз Бобомурод. Аллохим Хаммамиздан ҳаёлан, ҳаракатан қилаётган ишларимиздан рози бўлсин Аллоҳу Акбар!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳ аёлингизга инсофу тавфиқ берсин. Сабр қилиб, ишни яхшилик билан ҳал қилганингиз маъқул. Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлсин!

29 Апрел 2022, 12:08 | Савол-жавоблар | 182 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar