Ташаҳҳуд ҳақида
Ассалому Алайкум Шайх ҳазратлари!Ташаҳҳуд қандай намоз? У ҳақида қурóнда ёки ҳадисда нималар дейилган? Ташаҳҳуд намозини қачон о´қилади? Нима деб ният қилинади? Ташаҳҳуд намозида қайси сураларни о´қиган мақул? Ташаҳҳуд намозидан кейин қандай дуолар қилинади? умуман бу намоз ҳақида то´лиқ малумат берсангиз! Қимматли вақтингизни аямасдан мен ва барча форумдош биродарларнинг саволларига жуда ҳам аниқлик билан жавоб бераётганингиздан ниҳоятда ҳурсандмиз. Аллоҳ сиздан рози бо´лсин, оýлаган мақсадларингизга ортигí билан етказсин Омийн!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ташаҳҳуд деган намоз йўқ. Намозда «Аттаҳиёту»ни ўқишни ташаҳҳуд дейилади. Сиз «таҳажжуд» намози тўғрисида сўрамоқчисиз. Аммо эътиборсизлик қилиб, унинг номини ҳам тўғри била олмагансиз. Минг афсус бўлсинки, ичимизда бу нуқсон кенг тарқалган. Мисол учун кўпчилик «тафсир» дейиш ўрнига «тавсир» дейишади. Диний атамаларни талаффуз қилишда, ёзишда алоҳида эътиборли бўлиш керак. Ахир иймон-эътиқод, савоб-гуноҳ, жаннат-дўзах каби нарсаларга бўоғлиқ бу. Таҳажжуд намози.Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракъатдир.Аллоҳ таоло: «Кечасида таҳажжуд (намози) қил. Сенга нофила бўлур. Шоядки, Роббинг сени мақоми маҳмудда тирилтирса», деган.Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тарғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намозни таҳажжуд намози, деб аталади. Шунингдек, бу намозни қиём намози, деб ҳам айтилади. Аввал бошида бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилчадан кейин вожиблиги насх қилинган.Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки, У сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У Гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам деганди.Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган.Шарҳ: Намознинг фойдаларини санаб саноғига етиб бўлмайди. Унинг турли фойдаларини қадимда ҳам, ҳозирда қам яхши билиб, тушунилгандир.Ушбу ҳадисда эса, кечаси намознинг ўзига хос баъзи фойдалари зикр қилинмоқда:1. «У сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир». Ислом умматидан олдин қанча умматлар ўтган бўлса, уларнинг барчаларининг солиҳлари кечаси намоз ўқишни ўзларига одат қилиб олган эканлар. Ислом умматининг солиҳлари ҳам буни ўзларига одат қилиб олишлари лозим экан. Демак, ким кечаси таҳажжуд намози ўқишни ўзига лозим тутса, инсоният тарихида ўтган барча умматларнинг аҳли солиҳлари ибодат силсиласига қўшилар экан. Ҳар биримиз ушбу соадатга эришиш пайидан бўлишимиз керак.2. «У–Роббингизга қурбатдир». Роббил оламийнга яқин бўлишлик ҳар-бир мўминнинг олий ғоясидир, орзу-умидидир. Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ҳар-қандай ишга рози бўлганлар кўп. Ана ўша қурбатга эришишнинг энг осон йўлларидан бири кечаси таҳажжуд намози ўқишдир. Ким Аллоҳга муқарраб банда бўламан деса, кечаси таҳажжуд намози ўқисин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берган нарса бўлмай қолмайди. У инсон, албатта, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилади.3. «У–ёмонликларга каффоротдир». Бандаи ожиз ёмонликларни қилиб қўйиб, уларни қандоқ қилиб ювишни ўйлаб юради. Содир этилган ёмонликларнинг энг яхши каффороти кечаси ўқиладиган таҳажжуд намози экан. Бас, шундоқ экан бу намозни ўқишга ҳар бир мусулмон банда ҳаракат қилиши керак.4. «У–Гуноҳларни қайтарувчидир».Инсон ҳал қилиш чорасини топа олмайдиган муаммолардан бири, қандоқ қилиб гуноҳ қилишдан четланиб қолишдир. Бу муоммонинг ҳал қилишнинг энг самарали чораси кечаси таҳажжуд намози ўқишдир. Бу намозни етарлича ўқиган одамда малака ҳосил бўлади. Бошқалардан кўра гуноҳлардан четланиши осон бўлиб қолади. Аллоҳга етишган, валийлик даражасига эга бўлган азизларнинг ҳаммаси кечасига таҳажжуд намозидан тўла фойдаланишгани ҳеч кимга сир эмас.5. «У–жисмдан дардни қувувчидир».Демак, кечасиги таҳажжуд намозининг соғлик-саломатликка ҳам фойдаси бор экан. Бу ҳақиқат ҳам, тажриба ва илмий баҳс йўллари ила собит бўлган ҳақиқатдир.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, кечасиги таҳажжуд намозида бу дунё яхшилигию, охират саодати мужассамдир.
29 Апрел 2022, 12:19 | Савол-жавоблар | 131 | Бошқа ибодатлар