Бошқа мазҳаблар ҳақида
ҳурматли устоз.Мен ҳанафий мазҳабидаман.Намозда бошқа мазҳаб имомларига иқтидо қилсам жоизлигини биламан.Аммо шу мавзудан бир неча саволларим бор эди,илтимос буларга жавоб берсангиз.1.Шофий мазҳабида г‘услда огиз ва бурунни чайиш фарз эмас.Шу тариқа г‘усл қилган шофий имомига иқтидо қилиб намоз уқиса буладими?2.Бомдод намозида шофий имом дуои қунутни уқиса унга иқтидо қилган ҳанафий муқтадий нима қилади?3.Бир масжидда жума ҳутбасидан олдин бошқа мазҳаб намозҳонлари 2 ракат суннат намоз уқишади.Мен узимни ҳанафий мазҳабимга кура 4 ракаат суннат уқийман.Аммо шу 4 ракатни уқугунча азон айтилиб имом минбарга чиқиб улгуради.Шу азонгача бошқа мазҳаб намозҳонлари намоз уқиб улгуришади,мен эса юқ.Бу ҳолатда нима қилмоқ керак?4.Мен кузатдимки бошқа мазҳаб имомлари витр,ҳайит ва жаноза намозларини ҳанафийлардан фарқлироқ уқишади.Уларга бу намозларда,яни жаноза ва ҳайит намозларида ва рамазонда витрга иқтидо қилиш қандоқ булади?Аллоҳ :жж ажрингизни берсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Мўътараф тўрт фиқҳий мазҳабга мансуб кишилар бир-бирларига имом ва муқтадий бўлсалар жоизлиги маълум. Сиз айтганга ўхшаган гаплар ўртага тушмайди. 2. Бомдодга иқтидо қилганда, худди бошқа намозлардаги каби имомга эргашаверади. Имом қунут дуосини ўқиса, бошқа муқтадийлар нима қилса шуни қилади.3. Тўрт ракъатни тезроқ ўқишни йўлга қўйинг.4. Жоиз бўлади.
29 Апрел 2022, 13:25 | Савол-жавоблар | 174 | Бошқа ибодатлар