Қабр азоби ҳақида савол
Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари. Мен жудаям ко‘п жанозаларда маййитни қабрга қо‘йишаётганда лаҳат ичига қараганимда қо‘рқиб кетаман. Нақадар зулмат, нақадар даҳшатли жой... Шу пайтларда қабр азоби ҳақида о‘йлаб , қуйидаги саволлар вужудга келди. Руҳсат берсангиз илмим саёзлиги туфайли буларга жавоб топа олмадим.1. Ҳаётимиз давомида жудаям ко‘п гуноҳ иш қиламиз ва савоб ишлар қиламиз. Гуноҳларимизни ба‘зиларини Аллоҳ кечирар ба‘зиларини эса ё‘қ. Лекин Қиёмат кунида Яхшилик ва Ёмонликларимиз Мезон тарозисида о‘лчаб Жаннатий ёки Дузаҳийлардан бо‘лишимиз аниқ бо‘лар экан. Айтайлик мисол учун, бир кишини гуноҳи 1000 та савоби эса 1200 та бо‘лса, савоби ог‘ир келгани учун Жаннатга киради. Лекин қилган 1000 та гуноҳи нима бо‘лади. шу гуноҳларига Қабрда ва Қиёмат кунида азобга тортиладими? 2. Агар Шу гуноҳларига яраша жазо оладиган бо‘лса, унда умуман гуноҳсиз одам бо‘лиш жудаям қийинку, ундай бо‘лса ҳар бир мусулмон Қабрнинг, ёки Қиёмат кунинг аламли азобларидан оз бо‘лса ҳам тотиб ко‘ришга маҳкум бо‘ладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мағфират қилинмай қолган гуноҳларнинг азобини тортиш бор. Шунинг учун банда тириклик чоғида тайёгарлигини қўриб юриши керак. Иложи борича савобли ишни қилиб, гуноҳдан четланиш лозим.
29 Апрел 2022, 14:10 | Савол-жавоблар | 150 | Бошқа ибодатлар