никох тугрисида

Ассалаому алайкум Шайх жаноблари, уртогим рус миллатига мансуб( христиан),лекин мусулмон кизга уйланган, фарзандли.Уртогимни сузича 5 йил олдин уйлаган вактида никохдан утган, лекин никохни мусулмон аёл киши укиган, гувохлари булган. Якинда бир киши унга никохинг никох саналмайди, 5 йиллик хотингинг билан яшаганинг зино хисобланади деб айтибди, дустим хижолатда. Оиласи тинч,бир-бирига мехрибон. Никохни мусулмон аёл киши укиса буладими? Шайх жаноблари шу масалага уз фикрингизни берсангиз. Олдиндан рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Никоҳни ўқийди деган гап йўқ. Никоҳ хутбасини ўқийди. Уни эркак киши ўқигани афзал. Бошқа шартлари тўлиқ бўлса, хутбани аёл киши ўқиса ҳечқиси йўқ.

29 Апрел 2022, 14:31 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar