Кибр ёки ғурур эмасми?

Ассалому алайкум! Миллатимиз орасида одатга айланган исмлар охирига жон хон қўшиб айтиш. Агар киши биз палончиларданмиз бизни хон қўшиб чақирилар деса бу жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Исм соҳибларининг ўзлари талаб қилишлари жоиз эмас. Уларнинг бундай талаблари ҳаром ҳисобланади. Агар улар илм ва тақво аҳлидан бўлган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳар бир инсоннинг ҳурматини ўз жойига қўйинглар” деган ҳадисларига мувофиқ ҳурмат қилиш керак. Ҳозирги кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зурриёдларидан тарқаган одамлар кўп учрайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурматларидан уларга эҳтиром кўрсатиш керак. فَتَكَلَّمَ أَبُو بَكْرٍ فَقَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَقَرَابَةُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَحَبُّ إِلَيَّ أَنْ أَصِلَ مِنْ قَرَابَتِي Абу Бакр сўзлаб, «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен учун ўз қариндошларимга силаи раҳм қилишдан кўра уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қариндошларига қилиш суюклироқдир», деди». عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْه قَالَ: ارْقُبُوا مُحَمَّدًا صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي أَهْلِ بَيْتِهِ Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари риоясини қилинг». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Ушбу ҳадиснинг шарҳида Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ “Абу Бакр одамларга насиҳат қилатуриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодларини муроқаба қилинглар, яъни уларга озор берманглар ва уларга беодоблик қилманглар” дедилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:58 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar