Номаҳрам бўладими?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, инсон вафот этганидан сўнг никохи ҳам бекор бўлади деб эшитдим. Демак эр вафот этса уни аёли ёки аксинча аёл вафот этса уни эри қучоқлаши мумкин эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёл киши вафот топиши билан эрга номаҳрам бўлади. Юзи, кафти ва қадамидан бошқа жойларига қараши жоиз эмас. Қабрга қўйишда эса ҳеч қандай кароҳият йўқ. Чунки кафанланганда эр билан аёлнинг ўртасини 3-4 қаватли мато ажратиб туради. Аксинча бўлса, яъни эр вафот топиб аёли қолса, аёл иддага ўтиради ва бир жиҳатдан эрнинг аёли ҳукмида бўлади. Иддаси чиққунча бошқасига эрга тега олмайди. Шунинг учун аёл эрининг тириклигидаги қараши ва ушлаши мумкин бўлган жойларига қараши мумкин. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 14:42 | Савол-жавоблар | 179 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar