Сахихми?
Ассалому алайкум! "«Поистине, у Аллаха есть такие рабы, которые не являются ни пророками, ни шахидами. Но пророки и шахиды будут завидо- вать им, их месту и их близости к Всемогущему и Всевышнему Аллаху в День Воскресения». В одной из сторон сидел бедуин; услы- шав хадис, он встал, потом сел на колени и, сделав движение рукой, сказал: «О Посланник Аллаха, расскажи нам про них, кто они?». И тут я увидел, как Пророк (с.а.с.) обрадовался и сказал: «Они тоже рабы Аллаха. И будут они выходцами из разных племён. Они бу- дут честны между собой и будут любить друг друга ради Аллаха. Аллах отведёт для них трибуны из света, на которых они будут восседать. Их качествами в этой жизни является то, что они не боятся, когда люди будут бояться. Они — истинные приближён- ные Аллаха, которые не знают ни страха, ни печали».(аль Хаким) Шархлаб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу саҳиҳ ҳадис. Термизийнинг лафзида: «Менинг жалолим ила муҳаббат қилишганларга нурдан минбарлар бордир. Набийлар ва шаҳидлар уларга ҳавас қилурлар», дейилган. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳнинг бандаларидан баъзи одамлар борки, улар набий ҳам, шаҳид ҳам эмаслар. Уларнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги маконларига қиёмат куни набийлар ва шаҳидлар ҳавас қилурлар», дедилар. «Ё Аллоҳнинг Расули, улар кимлигининг хабарини бизга айтасизми?» дейишди. «Улар ўзлари қариндош бўлмасалар ҳам, ораларида молявий олди-бердилари бўлмаса ҳам Аллоҳнинг руҳи ила муҳаббат қилишган қавмлардир. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг юзлари нурдир. Улар нурдадирлар. Одамлар хавфда бўлганларида улар хавфда бўлмаслар. Одамлар маҳзун бўлганларида улар маҳзун бўлмаслар. Огоҳ бўлинглар. Аллоҳнинг авлиёларига хавф бўлмас ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Бу ҳадиси шарифдаги «Аллоҳнинг руҳи»дан мурод Қуръони Каримдир. Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда «Шундай қилиб Биз сенга Ўз амримиздан бўлган руҳни ваҳий қилдик» деган. Шундан гоҳида Қуръони Каримни руҳ деб ҳам аталади. Ўзлари қариндош бўлмасалар ҳам, ораларида молявий олди-бердилари бўлмаса ҳам Аллоҳнинг руҳи ила муҳаббат қилишган қавмлар Аллоҳ таолонинг Қуръонига амал қилган одамлардир. Ана шундай одамлар ушбу ҳадиси шарифда зикр этилган улуғ мақомга эришар экан. БИРОДАРЛИК АЛОҚАЛАРИ ОДОБИ Аллоҳ таолонинг «Ҳужурот» сурасидаги: «Албатта, мўминлар биродардирлар», деган оятига биноан номи мўмин борки бир-бирига биродардир. Аммо бу умумий биродарлик бўлиб, унга оид ҳақларни мусулмонинг мусулмондаги ҳақи сарлавҳаси остида ўрганиб чиқдик. Воқеъликда мазкур умумий иймон биродарлиги билан бир қаторда хусусий биродарлик – дўстлик ҳам мавжудлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Ушбу хусусий биродарлик мўминлар ичидаги якка шахслар орасида ўрнатилиб, жамиятдаги умумий биродарликни мустаҳкамлашга ва бошқа кўпгина яхшиликларга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам руҳий тарбия устозлари бу ишга алоҳида аҳамият берганлар ва бу тарздаги инсоний алоқаларни улфатчилик ва дўстлик деб номлаганлар. УЛФАТ ВА ДЎСТЛИК ФАЗЛИ Албатта, улфат бўлиш ҳусни хулқнинг самарасидир. Тафриқа эса, ёмон хулқнинг самарасидир. Ҳусни хулқ муҳаббат, улфатчилик, мувофиқликка сабаб бўлади. Ёмон хулқнинг самараси ҳасадлашув, ёмон кўриш ва душманликдан иборатдир. Исломда ҳусни хулқнинг ўрни қанчалик экани ҳеч кимга, ҳатто мусулмонмасларга ҳам сир эмас. Ҳусни хулқнинг фазли хусусида Аллоҳ «Қалам» сурасида: «Албатта, сен улуғ хулқдасан», деган (4-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралди. Бас, у зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», дедилар. Термизий ривоят қилган. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир, бу уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил», дедилар». Термизий ривоят қилган. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, улфат ҳам ҳусни хулқнинг самараларидан биридир. Аллоҳ таолонинг муҳаббати, Ислом ва тақво асосида қурилган улфатчилик оят, ҳадис ва асарларда мақталгандир. Аллоҳ таоло «Анфол» сурасида: «Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини улфат қила олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни улфат қилди», деган (63-оят). Инсоният тарихида турли халқлар, қабила-уруғлар ва миллатларни Исломчалик улфат қилган - бирлаштирган тузум ёки мафкура йўқ. Бўлмайди ҳам. Кишилар қалбида Ислом муносиб ўрин олган жойларда ва замонларда миллатчилик, маҳаллийчилик ва тарафкашликнинг салбий кўринишлари тамоман йўқолган. Чунки Ислом биродарлиги ирқ, насаб, тил, қабила, қавм асосида эмас, Аллоҳга муҳаббат ва тақво асосида бўлади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин улфат бўлувчи ва улфатга танланувчидир. Улфат бўлмаган ва улфатга танланмаган кимсада яхшилик йўқ», дедилар». Тобароний ва Ҳоким ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ўзининг бошқа қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ унинг йўлига кутиб турадиган фариштани қўйди. Унинг олдига келган пайтда: «Қаёққа бормоқчисан?» деди. «Ушбу қишлоқдаги биродаримни хоҳлайман», деди. «Унда сен кўзлаган неъмат борми?» деди. «Йўқ. Фақат мен унга Аллоҳ азза ва жалла учун муҳаббат қилганман», деди. «Мен сенга Аллоҳнинг элчисиман. Батаҳқиқ, сен унга муҳаббат қилганингдек, Аллоҳ сенга муҳаббат қилди», деди». Муслим ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Менинг жалолим ила муҳаббат қилишганлар қани? Бугунги кунда Мен уларни Ўзимнинг соямдан ўзга соя бўлмаган кунда Ўз соямган олурман» дейди», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
29 Апрел 2022, 14:53 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳадислар