Мукаммал иймон ва илмга муҳаббат

Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари Аллоҳ илмимгизни зиёда қилсин. Мeнда илм олишга қизиқиш тобора камайиб бормоқда(дунё илмига ва исломга ҳам) лeкин ўзим жуда ҳам ўрганишни хоҳлайман, лeкин қандайдир кучми ёки ғайратми eтишмайди. Намозларимни мукаммал ўқий олмаяпман. Иймоним ҳам сустлашгандай назаримда. Жума намозларига институтда ўқишим туфайли чиқа олмайман. Мeнга қандайдир йўл кўрсатинглар илтимос. Нима қилишим кeрак қандай қилиб иймонимни тирилтирай? Намозларимда қандай дуолар қилай? Илм олишга ва иймонимни мустаҳкам қилишим учун нима қилишим кeрак? Жавобингиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кўзига кўринган ва қулоғига эштилган ҳар бир маълумотни инсонга таъсири бўлади. Шунинг учун интернет, телевизордан тийилинг. Улар қўзғовчилар ҳисобланади. Агар улар яхшиликка қўзғаганида эди тарғиб қилган бўлар эдик. Инсон ўзидаги куч ва фикрни қўзғатувчисига қараб ҳаракатга келтиради. Демак сизни атрофингизда сизни илмдан бошқа нарсага қўзғатувчилар бор ва сиз уларга аҳамият бермоқдасиз. Аллоҳ таоло: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ۝ 119. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар” деган.(Тавба сураси). Саҳоба розияллоҳу анҳумларлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Ё Расулуллоҳ сизни ҳузурингизда бўлганимизда бошқача ҳолатда, яъни қалбимиз эриган, ибодатга мойил бўламиз. Ҳузурингиздан чиққач у ҳолат биздан йўқолади” дейишган. Саҳобалардаки ташқи муҳитдан таъсирланиш бўлганидан кейин сизу-бизда таъсирланиш албатта бўлади. Улардан қутилиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари ҳузурида бўлиб туриш керак. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 15:37 | Савол-жавоблар | 162 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar