Фақирликдан паноҳ сўралган дуо

Ассалому алайкум! Устозлар, яқинда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган уйларини макeтини кўрдим. Уйлари жуда фақир эди, ҳадисда фақирликдан паноҳ сўраб дуо қилган эканлар. У зотнинг қилган бу дуоларидан нима мақсад қилинган. Тушунмаганим камбағалликдан паноҳ тилаган бўлсалар, нега фақирликда яшаганлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз кўрган нарса фақирлик эмас. Паноҳ сўраган фақирликлари эса яшашга бошпанаси, кийишга кийими, ейишга таоми бўлатуриб, “Нега Аллоҳ мени фақир қилган” деб нонкўрлик қилишдан паноҳ сўраганлар. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 15:59 | Савол-жавоблар | 148 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar