Витр намозидан кейин нафл ўқиб бўлмайдими?

Ассалому алайкум! Бинту Содиқ телеграм каналида ушбу савол жавобни ўқиб қолдим, лекин ноқис ақлим билан тушунолмадим. Савол: Витрдан кейин ўқилган таҳажжудлар хатоми? Витр намозидан кейин нафл намоз ўқиб бўлмайдими? Узр тушунтириб берсангизлар. САВОЛ: Ассалому алайкум! Олдинлари мен витрдан сўнг таҳажжуд, яъни нафл намозини ўқир эдим. Ҳозир эса нафлдан сўнг витрни ўқийман. Бу хатоимни билганимдан сўнг эски намозларимга футур етмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафлларни охири витр бўлишини айтганлар. Шундай қилиш суннат. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 16:10 | Савол-жавоблар | 147 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar