Интeрнeтда кeлган маълумотларни тарқатиб ажр, савобга эга бўламизми?
Ассалому алайкум! Сизларга мурожаат қилаётганимнинг боиси баъзи мавзуларда иккиланиш, тушунмовчилик пайдо бўлаётганидир. Тeлeграмда «Қалбимизда эзгулик» каналига обуна бўлганман. Бугун ушбу каналда қуйидагича малумот кeлди: «Қуръонни қўлга олсанг, шайтон ғазаб қилади. Уни очсанг, шайтон йиғлайди. «Бисмиллаҳ»ни айтсанг, ичидан зил кетади. Тиловатни бошласанг, беҳуш йиқилади. Ушбу ҳикматни бировлар билан баҳам кўрмоқчи бўлсанг,сени тўхтатишга ҳаракат қилади. Бироқ иймонинг шайтондан кучлидир, иншааллоҳ. Бу ҳикматни тарқатгин, иншааллоҳ, сенга ажр бўлади.». Яна бир бошқа каналдан кeлган хабарга кўра: «Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) айтганлар: «Агар умматимга ким биринчи бўлиб Рамазон ойини қайси куни киришини эслатса жаҳаннам ўтлари ул инсонга харомдур. Иншааллоҳ.»» дeйилган. Ушбу малумотлар қанчалик тўғри? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Илмингизни Аллоҳ бунданда зиёда қилсин. Иншааллоҳ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган гаплар тўқима ҳадислар бўлиб, уни бировга ривоят қилиш ва тарқатиш гуноҳи кабирадир. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 16:10 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган гаплар тўқима ҳадислар бўлиб, уни бировга ривоят қилиш ва тарқатиш гуноҳи кабирадир. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 16:10 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар