Беш ракъат қилиб ўқиб қўйса
Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Пешин намозидаги 1- 4 ракъатлик суннатни 5 ракъат ўқиб олибман (атайин эмас). Бу ҳолатда намоз қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Суннатнинг ҳукми ҳам қуйидаги келганича бўлади. "Кифоя" китобида қуйидагича келади.
Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади.
Чунки у фарз амал бўлган қаъдаи охирни кечга сурди.
Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва агар истаса, олтинчи ракъатни қўшади.
Бешинчи ракъатнинг саждасини қилиши билан фарз намози нафлга айланади. Беш ракъатли намоз бўлмагани учун олтинчи ракъатни ҳам ўқиб қўйса, олти ракъатли нафл ўқиган бўлади. Фарзни бошқатдан ўқийди.
Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирганидан кейин унутиб туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтириб, салом беради.
Чунки тик турган ҳолда салом бериб бўлмайди. Бунда саждаи саҳф қилмайди.
Агар сажда қилган бўлса, фарзи тамом бўлади ва олтинчи ракъатни қўшади ҳамда саждаи саҳв қилади.
Чунки унинг учун намозидан салом беришдан бошқа нарса қолмаган эди. Саждаи саҳвни қилиши нафлни одатдагидек бошламагани учун бўлади. Ўша ортиқча намоз унинг учун
Икки ракъат нафл бўлади. Улар пешиннинг суннати ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:13 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз