Қуръон эшитиб иш қилса бўладими?

Ассалому алайкум! Иш пайтида Қуръон тинглаб иш қилсам бўладими? Тахоратим бўлмаса хам эшитсам дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Таҳоратсиз эшитса бўлади. Мусиқа эшитгандан кўра деган мақсад бўлса жоиз эмас. Бир нима дейишга ҳам хайронсан, Қуръон эшитма деса мусиқа эшитишади. Бир жиҳатдан Қуръондан қайтариб мусиқа эшитишга тарғиб қилган бўлиб қолади. Иккинчи жиҳатдан Қуръон Аллоҳ таолонинг каломидир. Унга бепарво бўлиш ярашмайди. Беадаб, бенасиб деб бекорга айтилмаган. Иш вақтида эшитиш ниятга боғлиқ. Қуръон таълим олиш мақсадида бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 16:32 | Савол-жавоблар | 165 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar