Эрни рози килишлик

Ҳурматли Одинаҳон опа,Турмушга чикканимга 5 йил булди, Аммо ҳануз элгиз яшайман. Чунки турмуш уртогим чэт даwлатда ишлайди wа яшайди. 1 йилда 1 эки 2 марта келиб куриниб кетади, шу wактларда мен ҳомиладор булдим. Аммо турмуш уртогим 5 йил даwомида рузгоримизга, кийим кечак, дори дармон каби ҳаражатларимизга умуман эрдам бермади. Ҳозирда 3 фарзандимиз бор, болларим учун оиламни бузишни ҳоҳламасдан биз ҳам турмуш уртогимни энига чэт даwлатга кетишни карор килдик. Аммо турмуш уртогим, бизнинг озик оwкатларимизга турар жойимизга пул кетади деб, боришимизга руҳсат бермади. Умр утяпти, ёлгиз аёл учун 3 фарзандни бокиш, ишлаб пул топиш, уларни соглиги, турли муаммолари, жуда огир буларкан. Ҳаммасига чидаш мумкин. Аммо якинда келганларида кизимни ҳакоратлаганларига чидамай каттик гапиргандим, шунда Сендан норозиман, турт эгинг кибла, юкол деб болаларим билан бизни уйдан ҳайдади. Сизга саwолим куйидагича. Эр норози булса фаришталар ланатлар экан аёлни. Исломда бундай шароитда, эркакларнинг адолатсизлиги инобатга олинадими. Болларим жуда эш, иймонли инсонга турмушга чикиб бу дунёда уни рози килиб кетсам, шу оҳирги никоҳимдаги розилик инобатга олинадими?жаwобингиз wа маслаҳатларингиз учун катта раҳмат, Доимо сог булинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
сиз айтган ҳолат жуда ачинарли ҳолат. Аллоҳ чиройли ечим берсин. Албатта розилиги инобатга олинадиган эр аввалам бор ўзининг эрлик бурчини адо этиб қўйиш керак. бошқа турмуш масаласида секин, шошмасдан ўйлаб қарор қабул қилиш керак.

29 Апрел 2022, 16:32 | Савол-жавоблар | 139 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar