Мажбурлаб рўзани очтирса

Ассалому алайкум! Бир муслима танишимиздан нeга рўза тутмаётганини сўрасам ота-онам қўймаяптилар дeди. Мен яшириб бўлса ҳам барибир тутиши кeраклигини тушунтирдим. 2 кундан кeйин сўрасам яна тутмаганини, энди эса онаси уни ушлаб олиб мажбурлаб овқат eдираётган эмиш. Шундай ҳолда нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ота-онаси катта гуноҳга журъат қилибдилар. Аллоҳ таоло бир ой фарз қилган амалга қарши чиқишда куфрнинг хавфи бор. Аллоҳ таолога итоат қилиб рўзани тутиши ва шу билан бирга уларга чиройли йўллар билан тушунтириши керак. عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) Ҳасандан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ) Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 20:26 | Савол-жавоблар | 143 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar