Иссиқ совуқ

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бу сафар бироз бeмани савол бeраман, бу учун узур. Мeн азал азалда фолбинларга ишонмас эдим. Аллоҳга шкур иймоним бут номозни канда қимайман. Хуллас анча вақт ишларим юришмади, нимага қўл урсам орқага кeти. Опам қўярда қўймай фолбинга оборди. Фолбин уйинга сeн учун ўқитиб қулф ва калит ташаб кeтган дeди. Кeйин бир бошқа аёлни топдик у кeлиб тупроқни ҳидлап опамга ўша eрдан ковлаб ол дeди. Опам ковлагач ростдан қулф ва калит чиқди. Қулфнинг устида латага ўралган, типратикан тикани, қон, тухум ва ҳоказолар бор эди. У одамни ўлдирармиш. Кeйин ўша аёл томоғимдан қора нималардир чиқарди. Айтишича пайғамбаримиз ҳам қачонлардир шундай аҳволга тушганлар эмиш. Аттингчи шу гаплар тўғрими? Иссиқ совуқ борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Буларни ҳаммаси маккорлик эди. Қиёматга яқин бу каби маккориклар кўпайиб ва охири Дажжол чиқади. Аллоҳ таоло унга одамларни адаштириш учун ғайритабий қобилятларни ҳам берган. У инсонларни ўзига ибодат қилишга чақиради. Иймони заиф одамлар иккиланиб қолган вақтда хоҳласаларинг сенларни ота-оналарингни тирилтириб бераман – дейди. Улар “агар шундай қилсанг сенг иймон келтирамиз” дейишади. Дажжол буйруқ беради шайтон ва жинлар уларнинг ота-оналари суратига кириб олдиларида намоён бўлишади. Шунда улар Дажжолга иймон келтириб унга ибодат қилишади. عن أبي أمامة الباهلي رضي الله عنه قال النبي صلى الله عليه وسلم عن الدجال : وَإِنَّ مِنْ فِتْنَتِهِ أَنْ يَقُولَ لأَعْرَابِيٍّ أَرَأَيْتَ إِنْ بَعَثْتُ لَكَ أَبَاكَ وَأُمَّكَ أَتَشْهَدُ أَنِّي رَبُّكَ ؟ فَيَقُولُ : نَعَمْ . فَيَتَمَثَّلُ لَهُ شَيْطَانَانِ فِي صُورَةِ أَبِيهِ وَأُمِّهِ فَيَقُولانِ يَا بُنَيَّ اتَّبِعْهُ فَإِنَّهُ رَبُّكَ  رواه ابن ماجه Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида сўзлаб: “Уни фитнасидан бири аъробийга қараб “Агар ота-онангни тирилтириб берсам мени роббинг эканлигимга гувоҳлик берасанми” дейди. У “Ҳа” дейди. Шунда икки шайтон ота-онаси суратига кириб: “Эй ўғилчам уни ортидан эргаш, у сенинг роббингдир” дейишади”. Ибн Можа ривояти. Ҳақиқий иймони бутун кишилар эса бундай бўлишини хабарини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берганлари учун иймонлари янада зиёда бўлади. أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا حَدِيثًا طَوِيلًا عَنِ الدَّجَّالِ، فَكَانَ فِيمَا يُحَدِّثُنَا بِهِ أَنَّهُ قَالَ: يَأْتِي الدَّجَّالُ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْهِ أَنْ يَدْخُلَ نِقَابَ الْمَدِينَةِ، فَيَنْزِلُ بَعْضَ السِّبَاخِ الَّتِي تَلِي الْمَدِينَةَ، فَيَخْرُجُ إِلَيْهِ يَوْمَئِذٍ رَجُلٌ وَهْوَ خَيْرُ النَّاسِ أَوْ مِنْ خِيَارِ النَّاسِ، فَيَقُولُ: أَشْهَدُ أَنَّكَ الدَّجَّالُ الَّذِي حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثَهُ، فَيَقُولُ الدَّجَّالُ: أَرَأَيْتُمْ إِنْ قَتَلْتُ هَذَا ثُمَّ أَحْيَيْتُهُ، هَلْ تَشُكُّونَ فِي الْأَمْرِ؟ فَيَقُولُونَ: لَا. فَيَقْتُلُهُ ثُمَّ يُحْيِيهِ، فَيَقُولُ: وَاللهِ مَا كُنْتُ فِيكَ أَشَدَّ بَصِيرَةً مِنِّي الْيَوْمَ. فَيُرِيدُ الدَّجَّالُ أَنْ يَقْتُلَهُ فَلَا يُسَلَّطُ عَلَيْهِ Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида бизга узоқ сўзладилар. Бизга айтганларининг ичида шундай деганлари ҳам бор эди: «Дажжол Мадинанинг ташқарисидаги шўрхоклардан бирига келади – ҳолбуки, унинг Мадинага кириш йўлларига келиши ҳам ҳаром қилинган. – Ўша куни унинг олдига одамларнинг энг яхшиси [ёки одамларнинг энг яхшиларидан бири] бўлмиш бир киши чиқиб: «Гувоҳлик бераманки, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга сўзлаб берган дажжолсан», дейди. Шунда дажжол (бир одамни кўрсатиб,) «Агар буни ўлдириб, кейин тирилтирсам, нима дейсизлар? Бу ишга шак қиласизларми?» дейди. Улар: «Йўқ», дейишади. У уни ўлдириб, сўнгра тирилтиради. У уни тирилтирган заҳоти (бояги яхши одам): «Аллоҳга қасамки, сен ҳақингда бугунгичалик аниқ ишончга эга бўлмаганман», дейди. Дажжол уни ўлдирмоқчи бўлади, лекин унга ғолиб кела олмайди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Сиз айтгандек қулф-калитлар ҳам, томоғиздан чиққан нарсалар ҳам фолбинларнинг ҳамкори бўлган жинларнинг ишидир. Агар сиз уларни қўйиб Аллоҳ таолога таваккал қилганингизда, саждага бош қўйиб Аллоҳ таолодан ризқингизни сўраганингизда уни ҳам Аллоҳ таоло фазлидан берар эди. Сизни бир имтиҳон қилиб кўрса Аллоҳни қўйиб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан кутибсиз. Тезда тавба қилинг.  Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 21:00 | Савол-жавоблар | 180 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar