Маслаҳат

Ассалому алайкум! Мени 7-2 ёшлардаги икки қизим бор. Уларни жуда яхши кўраман. Хотинимни соғлиги яхшимаслиги учун, бир умрга ҳомиладор бўлиши мумкинмас экан. Ман яна фарзандли бўлишни жуда хохлайман, аммо хотинимни ИЖК қилдирганмиз, энди умуман туғмайди(эпилепция). Иккинчи хотин олишга имкониятим йўқ. Маслаҳат беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу иш сизнинг ихтиёрингиздаги нарса, маслаҳат билан қилинмайди. Вазият ва шароитингизни сиз яхши биласиз. Яна бир нарсани таъкидлаш лозим, Аллоҳ таъоло бир нарсани бандасига қадар қилса, унга ўша нарса яхшилиги учун қилади. Эҳтимол сизнинг ҳолатингизга шу ҳолат энг афзалидир. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 22:42 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar