Йўл харакатини бузганни видеога олиш савол-жавоби ҳақида
Ассалому алайкум! Излаш хизматидан "ГАИ 5%" деб қидирсак бир савол чиқди. Бу савол тармоқда тарқалгани ортидан эътиборимни тортди. Саволда "Агар қоидани бузган хайдовчиларнинг қилмишини видеога олсак ва керакли жойга топширсак, солиниши мумкин бўлган жариманинг 5% (?) ини хабар берган инсонга берар экан" шу масаланинг хукми сўралганда, "Аллоҳ беркитганини сиз хам беркитинг" қабилида жавоб берибсизлар. Лекин, шу қоида бузарлар келтириши мумкин бўлган зарар нафақат ўзига, балки бошқаларга хам зарарли бўлиши мумкинку, қизилда ўтиш, пиёдага йўл бермаслик, нотўғри парковка сингари қоида бузарликлар бевосита бошқалар ҳаётига хам хавфли ҳисобланади-ку. Ва буни олдини олиш учун қилинган саъй харакат жамият учун фойдали бўлиши мумкин. Илтимос шу холатга изох берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда бу жиноятни тегишли органлар аъло даражада жазолашмоқда. Қолганларга ҳожат ҳам қолдиришмаяпти. Мусулмон киши, биров айб қилса аввал ўзига танбеҳ беради ва насиҳат қилади. Ўнгланмаса кейин тўғрилаш қўлидан келадиганларга мурожаат қилади. 5%ни оламан деб қизилда хато қилиб ўтиб кетганни ёзиб берса, икки ой ишлаган ойлигини боласига едирмасдан жаримага тўлайди. Инсон хато қилмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Отасини машинасини ўғирлаб минган фарзандни жиноятчи десангиз, ўша жазоловчиларни ўзлари ҳам шундай қилиб машина минишни ўрганган. Машинаси ичида докторга шошилаётган аёлини олиб кетаётган хайдовчи, сиз ўйлаган жазога лойиқ инсон ҳисобланмайди ва ҳоказо. Ҳаёт доим бир текисда кетмайди. Ноҳақдан кимнидир дуоибадини олсангиз 5% тугул 500% ҳам камлик қилиб қолади. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 22:41 | Савол-жавоблар | 169 | Долзарб саволлар