Руза тутишдаги узрлилик
Ассалому алекум ҳазрат! Хозирда "Геппатит С" кассалигига қарши даволаняпман. Даволаниш муддати 48 хафта бўлиб хар хафта 1 дона укол (Пегасис) ва кунига 5 дона таблетка (Копегус) ичишга мажбурман. Декабрда Ин Шаа Аллоҳ тугиди. Гап шундаки, укол ва таблеткаларимми салбий тасири жуда катта: - Кондаги гемоглабин ва лейкотсидлани кескин туширворади, натижада одам холсизланип жуда кувватсиз буб колади. Хатто 5-10кг юккиям кутаришга кийналип колинади. - Сочлани тукип ташашидан тортип яна бошқа куп психо тасирлари бор. - Гемоглабинни ушаб туриш учун ҳам керели микдорда овкатланиб туриш керелигини докторла етишвотти. - Ундан ташкари котта микдорда сув ҳам ичип туришим керекан яни жигар, буйрак ва бошқа ёди Гепатит С вирусини тезро тозалаш учун. Узим шахсан рўза тутиши холиман, лекин даволанишимга тасир кип қолишидан хавфдаман, чунки яна 1 йил даволанишга кувватим етмаса кере. Ушбу холатда, узрли буб даволанишим тугагандан сунг тутип берсам бўладими, ёки рискки оп тутганим макулми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Беморлиги кучайиши ёки тузалиши ортга сурилиши хавфи бор одам рўзани тузалганидан кейин қазосини тутиб беради.
30 Апрел 2022, 00:25 | Савол-жавоблар | 152 | Рўза
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Беморлиги кучайиши ёки тузалиши ортга сурилиши хавфи бор одам рўзани тузалганидан кейин қазосини тутиб беради.
30 Апрел 2022, 00:25 | Савол-жавоблар | 152 | Рўза