Черков қурилишида қатнашиш тўғрисида
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Сизга бир савол юзасидан ушбу хатни ёзаётган эдим. Бир танишим бор, у билан яқинда гаплашиб қолдим. Уни хорижга ишга таклиф қилишаётган экан. Ҳамма томонлама суриштириб чиққанини, ҳамма томонлама шароитлардан қониқиш ҳосил қилганини айтди. Аммо бир томони ўйлантираётганини баён қилди ва шу нарса қаттиқ иккилантираётганини изҳор этди. Нима деб сўрасам иш чэрковда бўлишини, яъни черков қурилишида ишлашга таклиф қилишаётганини айтди. Мантиқан олиб қараганда ширк уйи қурилаётган экан, биз мусулмонларга ундай ишларда қатнашиш дурустмас деб ўйлаб қолдим, деди. Аллоҳга ширк келтиришда ёрдам бераётган бўлиб қолмайманми, нима дейсан, деди. Мен илм борасида ҳеч ким эмасман, тўхтаб тур, илмли кишилардан сўаб кўрайликчи, деб жавоб бердим. У майли, жавобингни кутаман, деди. Савол: Мусулмон одам насронийлар ибодати учун мўлжалланган черков қурилишида ишлаши мумкинми? Ундан топган пулини ҳукми қандай? Жавобни мантиқан изоҳлаб берсангиз ғоят мамнун бўлар эдик. Жавоб учун олдиндан рахмат, Аллоҳ Ўзи рози бўлсин
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Танишингизнинг мулоҳазаси тўғри, бошқа иш топгани яхши.
30 Апрел 2022, 00:58 | Савол-жавоблар | 163 | Ақийда
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Танишингизнинг мулоҳазаси тўғри, бошқа иш топгани яхши.
30 Апрел 2022, 00:58 | Савол-жавоблар | 163 | Ақийда