Легенда дейиш

Ассалому алайкум! Бутун Пайғамбарлар тарихини, легенда деб айтишлик куфрми? Шундай деган инсон кофир бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Афсона дейиш куфр. Чунки афсона деб асли йўқ тўқималарга айтилади. Бу гапни кофирлар айтишар эди. Аллоҳ таоло “Фурқон” сурасида марҳамат қилади: وَقَالُوا أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ اكْتَتَبَهَا فَهِيَ تُمْلَى عَلَيْهِ بُكْرَةً وَأَصِيلًا۝ 5. Улар: «Бу аввалгиларнинг афсоналаридир. Уларни ёздириб олган. Ҳолбуки, улар унга эртаю кеч имло қилинур», – дедилар. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 01:50 | Савол-жавоблар | 150 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar