Курка товуқ

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн уйда курка товуқ боқаман. Шуларни дакан уриштирадиганларга сотсам бўладими? Улар булардан дакан жўжалар очиришмоқчи. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳалол нарсани очиқ-ойдин ҳаром ишга ишлатадиганларга сотмаслик керак. Аммо нима мақсадда ишлатишини билмасангиз, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 02:34 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar