Туш хакида

Ассалому алайкум шайх хазратлари. Мен шифокорман. Менинг бир беморим миокард инфаркти билан даволанаётган эди. Ахволи огир эди. У инфаркт булишидан олдин жиддий касал булмаган экан. У касалланишидан бир неча ой олдин туш курганини, унда бир кариндошининг ва ундан бир канча вактдан кейин узининг улганини курганини айтди. Кариндошим бир неча ой олдин вафот этди, энди мен хам уламан. Сенга буни айтишдан максадим, мени мурдамни патологоанатомик текширувга бермагин, шунга ваъда бергин, деди. Беморнинг ахволи бир канча яхши томонга узгара бошлади, бирок у бир неча марта шу илтимосини кайтарди. Мен хамма нарса худонинг кулида, ким качон улишини Аллох билади. Мана, ахволингиз яхшиланиб боряпти, дейишимга карамай, илтимос килаверди (бемор мусулмон эмас). Мен албатта ваъда бердим. Бир неча кундан кейин беморнинг уйкусида куккисдан улим юз берди. Мен тушдаги нарсаларга ишонмас эдим. Ушбу вокеа мени уйлантириб куйди. Мен каердадир укиган эдим, яхши тушлар Аллохдан, ёмон тушлар шайтоний булади деб. Умуман, тушдаги вокеа содир булиши исломда бор нарсами ёки ушбу вокеа тасодифми? Жавобингиз учун рахмат. Аллох барчамиздан рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг “Туш ва масаллар” китобини ўқинг.

1 Май 2022, 06:29 | Савол-жавоблар | 191 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar