Пластик ва валюта алмаштириш ҳақидаги савол

Устоз, бир саволга жавобингизни кўрган едим. Шу ерда озгина тушунмовчилик бўлмадимикин?
Савол қуйидагича: Агар пластикдан 30 сўм ечиб олсам ва унинг эгасига 27 сўм беришни ўрнига 1$ берсам: 30 сўм*0. 10%=27 сўм=1$ (бунда долларнинг нархи 1$=27 сўм бўлса) бўладими? Орада олиб қолинган 3 сўм рибо бўлмайдими?
Жавоб:- Бу пул алмаштириш бўлади ва жоиздир. Савол эгаси, менимча, пластикдаги 30 сўм ўрнига 30 - (30*10%) = 27 сўм бериб, шу 27 сўм эвазига 1 доллар берсам бўладими деб сўраган. Орада олиб қолган 3 сўм деб, 30 ўрнига 27 сўм берганини назарда тутаяпти, менимча. Сизнинг кўп сонли жавобларингиздан бунинг рибо эканини аниқ билдик. Пул алмаштириш қисмига келсак, бунда менимча ҳақиқатан ҳам муаммо йўқ. Савол эгасида нотўғри тушунча бўлиб қолмадимикан? Ёки мен хато тушундимми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бировнинг гапини, менимча, дейишга қаердан ҳақдор бўлдингиз? Пул алмаштириш бўлмай бу нима?

30 Апрел 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 165 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar