Ўтганлар номидан намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Устозлар,  бизларни онажонимиз ва катта акамиз дунёдан ўтганлар.  Кичик акам 5 вақт намоз ўқийдилар,  намоз ўқиганларида раҳматли онажоним ва катта акамнинг номларидан ҳам намоз ўқисалар бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нафл намоз ўқиб савобини бағишлаши мумкин. Агар уларнинг қазо намозлари бўлса, фидясини бериб хурсанд қилиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 152 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar