Мусибат Аллоҳга яқинларга тегиши

Ассалому алайкум! Мен бир жойда ўқиган эдим Оллоҳ мусибатни оғирини яқинларига бераркан. Энг оғирини аввал фаришталарга кейин пайғамбарларга кейин тартиб билан лекин яна бир жойда эшитган эдим Оллоҳ айтарканки агар бандам менга бир қарич яқинлашса мен унга бир қулоч яқинлашаман агар у мен томон юрса мен у томон югураман. Булардан қанақа хулоса олиш мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсоннинг қилган баъзи бир гуноҳлари шу каби мусибатлар билан ҳам ювилиб кетади. Яна Аллоҳ баъзи бир бандаларига жаннатда улуғ мақомларни тайёрлаб қўяди. Банда унга пешонасини саждадан кўтармай ибодат қилса ҳам етолмайди. Шунда Аллоҳ таоло баъзи бир нарсалар билан имтиҳон қилади. Банда сабр қилса ўша даражотларга эришади. Энг аниқ нарса шуки ҳеч бир нарса беҳикмат эмас. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 01:11 | Савол-жавоблар | 170 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar