Иймон
Ассалому алайкум! Хурматли узтозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ва хайирли ишларингизга баракотлар ато этсин. Мен бир инсон билан тортишиб қолдим, у менга хуфтон намозини қанча кечиктириб ўқиса шунча яхши деди. Ман эса Аллоҳ намозни ўз вақтида ўқишга буюрган дедим. Саволим шуки мен тўғри айтдимми ёки хато фикирдаманми?
2). Мен яқиндан 5 махал намоз ўқишни бошладим. Биринчи бошлаган вақтим жуда кўп Аллоҳни зикр қилардим ва намозларимга шошилар эдим. Вақт ўтиб иш билан чалғидим ва намозга шошилмай Аллоҳни кам зикр қиладиган бўлиб қолдим. Қалбан халихам жуда кучли мухаббат намозга ич ичимдан лекин амалга келганда қасдан хам ўқимая қазо қилиб ўқиябман. Маслахатингизга мухтожман менга маслахат беринг. Саволларим узун бўлганига вақтингизни олганим учун узур. Масалани мохиятини ёритиб беришга харакат қилдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنْ سَيَّارِ بْنِ سَلَامَةَ قَالَ: دَخَلْتُ أَنَا وَأَبِي عَلَى أَبِي بَرْزَةَ الْأَسْلَمِيِّ، فَقَالَ لَهُ أَبِي: كَيْفَ كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي الْمَكْتُوبَةَ؟ فَقَالَ: كَانَ يُصَلِّي الْهَجِيرَ الَّتِي تَدْعُونَهَا الْأُولَى حِينَ تَدْحَضُ الشَّمْسُ، وَيُصَلِّي الْعَصْرَ ثُمَّ يَرْجِعُ أَحَدُنَا إِلَى رَحْلِهِ فِي أَقْصَى الْمَدِينَةِ وَالشَّمْسُ حَيَّةٌ - وَنَسِيتُ مَا قَالَ فِي الْمَغْرِبِ - وَكَانَ يَسْتَحِبُّ أَنْ يُؤَخِّرَ الْعِشَاءَ الَّتِي تَدْعُونَهَا الْعَتَمَةَ، وَكَانَ يَكْرَهُ النَّوْمَ قَبْلَهَا وَالْحَدِيثَ بَعْدَهَا، وَكَانَ يَنْفَتِلُ مِنْ صَلَاةِ الْغَدَاةِ حِينَ يَعْرِفُ الرَّجُلُ جَلِيسَهُ، وَيَقْرَأُ بِالسِّتِّينَ إِلَى الْمِائَةِ Сайёр ибн Саломадан ривоят қилинади: «Мен отам билан Абу Барза Асламийнинг олдига кирдим. Отам ундан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарз намозларни қандай ўқир эдилар?» деб сўради. Шунда у деди: «Сизлар «биринчи» деб атайдиган пешинни кун тиккадан оққан пайтда ўқир эдилар. Асрни ўқиганларидан кейин бирортамиз Мадина чеккасидаги манзилига қуёш чарақлаб турганида қайтиб бора олар эди – Шом ҳақида нима деганини унутибман. – Сизлар «кечки намоз» деб атайдиган хуфтонни кечиктиришни афзал кўрар эдилар ҳамда ундан олдин ухлашни ва ундан кейин сўзлашишни ёқтирмас эдилар. Тонгги намозни киши ўз ёнидагини таний оладиган (даражада ёришган) пайтда ўқиб бўлардилар ва унда олтмишдан юзтагача оят қироат қилар эдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Хуфтоннинг охирги вақти бамдоднинг вақти киргунича. Хуфтон ва ундан кейин витр – иккиси ҳам мазкур вақтдан то фажргачадир. «Мазкур вақтдан» дегани шом намозининг вақти тугагандан кейиндан бошлаб, деганидир. Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда «Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Бунда хуфтоннинг аввалги вақтида ўқилгани ҳақида сўз бормоқда. Охирги вақти эса бомдоднинг вақти киргунча давом этаверади. Бунда хуфтон билан бирга витр намозининг вақти бир хил. ("Кифоя" китобидан) 2). Қалб ибодатдан бурилиб қолишининг сабаби бири нопок луқма иккинчиси гуноҳдан тийилмаслик. Шунга эътибор беринг. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 05:20 | Савол-жавоблар | 170 | Руҳий тарбия