Тортишув

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен бир ташкилотда ишлайман. Баъзида хамкасабаларим асоссиз гапларни гапиришиб қолишади. Масалан, пайпоққа масҳ тортиш, зиёратгохлардан фарзанд тилаб келишгани ҳақида гапиришади. Мен бу тўғри эмас махсига масҳ тортиш мумкин эмас ва нима сўраш керак бўлса Аллоҳдан сўраш керак деб бахслашаман. Баъзида жуда қаттиқ тортишаман. Бир хамкасабам сиз пайпоққа масҳ тортиш мумкин эмас десангиз шулар намоз ўқимай қўйишса сизга гунох ёзилади дейди. Шу гап тўғрими? Аллоҳга шукрки шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳни китобларини ўқиб, ўрганганларимни айтишга харакат қиламан. Шунақа тортишувлардан кейин бир дугонам “нима керак бунақа асабийлашиб, яхшиси айтмай қўяверинг” дейди. Лекин виждоним йўл қўймайди. Энг ачинарлиси улар ўз айтганларидан қолишмайди. Тахоратда оёқларини ювмай пайпоққа масҳ тортиб намозни ўқийверишади. Мен шу холатларда индамай қўяверишим керакми? Тортишаверсам ўзимни босолмай жанжаллашиб кетяпман. Нима маслахат берасизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жанжаллашиш нотўғри. Гўзал тарзда етказиб қўйиш вазифангиз, қабул қилиш ёки қилмаслик уларнинг иши, тавфиқ Аллоҳдан. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 06:04 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar