Хотинга нисбатан нафрат
Ассалому алайкум шайх жаноблари илмингизни Оллох зиёда қилсин. Хазрат яқин бир ойда жуда хам ўзгардим сабаби бир ой олдин хотиним онасиникига кетганида тусатдан атравления бўлиб қолдим ичим кетиб қалтираб турган вақтимда хотинимга эрталаб телефон қилиб уйга келинг тезроқ маззам бўлмаябди десам (ўзим дорилар ичиб бир амаллаб) кеч бўлганда анча ўзимга келиб қолган вақтимда келди. Шунда жуда хам жахлим чиқди сабаби у касал бўлганида уни ёнида жилмаганман. Кейин уйланганимга 5 йил бўлган бўлса шу 5 йил давомида айта-айта чарчадим уйда пардозингни қил сандан ошхона хиди келади десам хам. Кучага чиқса пардоз қилади аммо уйга ман учун хаётда пардоз қилмайди. Шу нарсаларни уйлаб боши очиқ фаросатли муминага уйланмоқчи бўлган иштиёқим кун сайин ошиб бормоқда. Хотинимга бу тўғрисида айтсам уйланинг фақат уйни бериб чиқиб кетасиз бу ерга келмайсиз ва мен сиз билан ажрашмийман дейди. Охирги вақтларга кўнглимни Шайтон эгаллаб қиз жувонларга кўп қараб юборябман узимга муносиби чиқса уйланаман деган вас-васа билан. Шунга бошим қотган бу хоттини умр охиригача айта-айта эпақага келтиришим керак ёки фаросатли узига қараган эрини бурнига хар-хил ёқимсиз хидлар билан келмайдиган хотинга уйланишим керак. Шунга нима қилсам бўлади. Аммо болаларимни манга нисбатан ёмон ҳаёлларга боришларини истамийман. Билмадим аёлларимизга Оллох инсоф берсин. Ха айтганча аёлим билан 2 йил олдин ажраишга оз қолувди сабаби унга ўран десам йўқ деб туриб олди ва ман ажрашига қарор қилдим шунда. У вада берувди яна битта фарзандлик бўлсам ўранаман деб, лекин фарзанлик бўлдик хам у энди хар-хил бохоналарни қилмоқда. Шунга хам бу хотинга нисбатан нафратим янада кучайди...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Истихора қилинг.
30 Апрел 2022, 07:19 | Савол-жавоблар | 183 | Оила ва турмуш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Истихора қилинг.
30 Апрел 2022, 07:19 | Савол-жавоблар | 183 | Оила ва турмуш