Ҳадисни тушунмадим
Ассалому алайкум! Устозлар, Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким субҳ чоғида уч марта «Аъузу бисмиллаҳис самийъил алийм, минаш шайтонир рожийм» деб туриб, Ҳашр сураси охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», дедилар».
Шу ҳадисдаги 3 марта Аъузу бисмиллаҳис самийъил алийм, минаш шайтонир рожийм деб кейин Ҳашр сураси ўқиладими ёки 1 марта Аъузу бисмиллаҳис самийъил алийм, минаш шайтонир рожийм деб Ҳашр сурасини ўқиб шу холатни 3 маротаба қайтараманми? Илмсизлигимдан сизлардан узур сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 3 марта Аъузу бисмиллаҳис самийъил алийм, минаш шайтонир рожийм деб кейин Ҳашр сураси ўқилади. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 07:52 | Савол-жавоблар | 173 | Дуолар