Гўшхўр балиқлар
Ассалому алайкум! Илон, лақа ва шунга ўхшаш гўшхўр балиқларди eса бўладими? Улар гўшхўр бўлгани учун ҳаром бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!Ҳалол бўлади. Кит ўзидан кичик денгиз жонворлари билан озиқланади. Шундай бўлсада ҳадисда уни гўшти ҳалол эканлиги очиқ-ойдин айтилган.جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: بَعَثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثَلَاثَمِائَةِ رَاكِبٍ، أَمِيرُنَا أَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ نَرْصُدُ عِيرَ قُرَيْشٍ، فَأَقَمْنَا بِالسَّاحِلِ نِصْفَ شَهْرٍ، فَأَصَابَنَا جُوعٌ شَدِيدٌ حَتَّى أَكَلْنَا الْخَبَطَ، فَسُمِّيَ ذَلِكَ الْجَيْشُ جَيْشَ الْخَبَطِ، فَأَلْقَى لَنَا الْبَحْرُ دَابَّةً يُقَالُ لَهَا الْعَنْبَرُ، فَأَكَلْنَا مِنْهُ نِصْفَ شَهْرٍ، وَادَّهَنَّا مِنْ وَدَكِهِ حَتَّى ثَابَتْ إِلَيْنَا أَجْسَامُنَا، فَأَخَذَ أَبُو عُبَيْدَةَ ضِلَعًا مِنْ أَضْلَاعِهِ فَنَصَبَهُ، فَعَمَدَ إِلَى أَطْوَلِ رَجُلٍ مَعَهُ - قَالَ سُفْيَانُ مَرَّةً: ضِلَعًا مِنْ أَعْضَائِهِ فَنَصَبَهُ وَأَخَذَ رَجُلًا وَبَعِيرًا - فَمَرَّ تَحْتَهُ قَالَ جَابِرٌ: وَكَانَ رَجُلٌ مِنَ الْقَوْمِ نَحَرَ ثَلَاثَ جَزَائِرَ، ثُمَّ نَحَرَ ثَلَاثَ جَزَائِرَ، ثُمَّ نَحَرَ ثَلَاثَ جَزَائِرَ، ثُمَّ إِنَّ أَبَا عُبَيْدَةَ نَهَاهُ. وَكَانَ عَمْرٌو يَقُولُ: أَخْبَرَنَا أَبُو صَالِحٍ: أَنَّ قَيْسَ بْنَ سَعْدٍ قَالَ لِأَبِيهِ: كُنْتُ فِي الْجَيْشِ فَجَاعُوا. قَالَ: انْحَرْ. قَالَ: نَحَرْتُ. قَالَ: ثُمَّ جَاعُوا قَالَ: انْحَرْ. قَالَ: نَحَرْتُ. قَالَ: ثُمَّ جَاعُوا قَالَ: انْحَرْ. قَالَ: نَحَرْتُ ثُمَّ جَاعُوا قَالَ: انْحَرْ. قَالَ: نُهِيتُЖобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни – уч юз отлиқни Қурайш карвонини пойлаш учун юбордилар. Амиримиз Абу Убайда ибн Жарроҳ эди. Соҳилда ярим ой турдик. Кейин қаттиқ оч қолиб, ҳатто хазон ҳам едик. Шунинг учун бу қўшин «Хазон қўшини» деб номланиб қолган. Кейин денгиз (тўлқинлари) бизга анбар деб аталадиган бир жониворни чиқариб ташлади. Биз ундан ярим ой едик, баданларимиз ўз ҳолига қайтиши учун чарвисидан ўзимизга суртдик. Абу Убайда унинг қовурғаларидан бирини олиб, тик қилди ва ёнидаги энг новча кишини танлади. – Суфён бир сафар: «Аъзоларидан бир қовурғани олиб, тик қилди ҳамда бир кишини ва бир туяни олди», деб айтган. – Кейин у унинг тагидан ўтди. Қавмдан бир киши учта туя сўйди, сўнг яна учта туя сўйди, сўнг яна учта туя сўйди. Кейин Абу Убайда уни бундан қайтарди».(Ровийлардан бири) Амр шундай дер эди: «Абу Солиҳ бизга хабар бердики, Қайс ибн Саъд отасига бундай деб айтган экан: «Мен ҳам ўша қўшинда эдим, (Абу Убайда) «Сўй», деган эди, сўйдим. Кейин яна оч қолишиб, у яна «Сўй», деган эди, яна сўйдим. Сўнг яна оч қолишиб, яна «Сўй», деган эди, яна сўйдим. Сўнг яна оч қолишиб, яна «Сўй», деди. Кейин эса бундан қайтарилдим».Изоҳ: Туя сўйган киши ҳақидаги гаплар қўшиннинг озиқ-овқати тугаб, очлик бошланганда, ҳут (кит) воқеасидан олдин бўлган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 08:03 | Савол-жавоблар | 182 | Ҳалол ва ҳаром