Шайтонни кўриш мумкинми?
Ассалому алайкум! Иқтибос: «ОЯТАЛ КУРСИЙ»НИНГ ШАРОФАТИ... Бир куни Имом Раббоний (қ.с) жуфти ҳалоллари билан уйнинг деразаси ёнида ташқарига қараб ўтирган эканлар. Шу маҳал бир-икки кулимсираб қуйибдилар. Буни кўрган аёллари ҳайрон бўлиб, кулишларининг сабабини сўрабди. Имом Раббоний ( қ.с): – Бир одам кўчани кесиб ўтаётган эди шайтон ўнг тарафидан яқинлашди, шунда одамнинг ёнидаги фаришта шайтоннинг бошига бир туширди. Шайтон қочиб одамнинг бошқа томонидан унинг қалбига вас-вас солмоқчи бўлди, ҳалиги фаришта яна бошига қараб солди. Шайтон олдидан ҳам яқинлашмоқчи бўлди, лекин яқинлаша олмади, – дедилар. Аёллари қизиқиб: – Нега бундай бўлди? – деб сўрабди. Имом ҳазрат: – Бу муборак инсон уйидан кўчага чиққанида «Оятал курсий»ни ўқиб чиққан экан. «Оятал курсий» унинг атрофини деворга ўхшаб ўраб олибди, – деб жавоб берибдилар. Имом Раббоний (қ.с), «Мукошафати ғайбия». Савол: Шайтонни кўра оладиган даражага чиққан олимлар ҳам бўлганми ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Олим бўлмаганлар ҳам кўриши мумкин. Фолбин ва жинкашлар кўрганида, олимнинг кўриши ажабланарли эмас. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Олим бўлмаганлар ҳам кўриши мумкин. Фолбин ва жинкашлар кўрганида, олимнинг кўриши ажабланарли эмас. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар