Устачилик

Ассалому алайкум! Устозлар, мен анчадан бери усталар билан ишлайман. Келажакда етук уста  бўлмоқчиман. Усталарни қандай бўлиши ҳақида ҳадислар борми? Олдиндан каттакон раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда ҳалол касб танлашга тарғиб қилинган. Ҳунар қилувчи инсон Аллоҳнинг наздида маҳбубдир. Хусусан ишини пухта бажарувчиси. عن عائشة رضي الله تعالى عنها قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم " إن الله يحب إذا عمل أحدكم عملاً أن يتقنه  رواه البيهقي Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бирингиз бирор ишни қилса уни пухта қилишини яхши кўради” дедилар. Байҳақий ривояти. عن أبي هريرة - رضي الله عنه - قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم -: ((كان زكريا - عليه السلام - نجارًا))؛ رواه مسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Закариё – алайҳиссалом - дурадгор  бўлганлар” деганлар. Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 09:28 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar