Жаноза намози укиш тартиблари

Ассалому алайкум!Шу сайтда еритилган жаноза хакидаги маълумотларни куриб чикдим, аммо тулик маълумот олмадим. Бир хил адабиётларда жаноза намозлари одамларнинг ёшига ва жинсига караб укилади деб укиган эдим. Лекин, бир илмли танишим хаммага жаноза намозлари бирдек укилади деб айтди. Агар иложи булса, кайси адабиётларда еки интернет сайтларида шу жаноза намозларини укиш тартиби ва кетма-кетлиги тулик еритилганлиги тугрисида маълумот берсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саволингиз ноилмий бўлгани учун, мазкур маълумотлардан тўлиқ жавоб топа олмагансиз. Ҳеч ким ва ҳеч маконда жаноза намози турлича ўқилади деган гапни айтган эмас.

30 Апрел 2022, 10:55 | Савол-жавоблар | 184 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar