Харом луқма
Ассалому алайкум! Эрим юк машина ҳайдовчиси бўлиб ишлайди қўшнимизни ҳожатини машинасида бажариб берди эвазига бир қоп шакар ва 3кг гўшт беришини айтибди. Мен уларни олманг пулини олинг деб айтишимга қарамасдан қўшнимизни пулдан қийналиб турганини кўриб индамай олибди. Сабаби қўшнимиз боғчада маҳсулотларга масъул шахс бўлиб ишлайди. Жуда кўп гувоҳ бўлганмиз ишдан уйга богчада бериладиган егуликлардан олиб кириб кетаётганига. Ҳуллас у шакар билан гўшт биз учун мавҳум болаларинг ҳаққи деб ўйлайман. Мен нима қилай буни эримга тушунтирмоқчи бўлсам намоз ўқиб жуда чуқурлашиб кеттинг деб эшитишни ҳам истамайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар олган нарсалар болаларни ҳаққи эканлиги аниқ бўлса билиб туриб ҳаромни олишингиз сизларга ҳалол бўлмайди. Шубҳалансангиз қайтариб беринг. عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ رواه النسائي Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ ҳотиржамлик, кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман".
Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 05:49 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳалол ва ҳаром