Бола йиғлаб қолса

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ёш болали аёлман, намоз ўқиётган пайтимда ухлаётган болам йиғлаб қолса қандай ёл тутишим керак? Агарда намозни энди 1-ракатини бошлаган бўлсам ёки намоз пайтида этагимга ёпишиб йиғласа қанақа йўл тутишим керак? Уйда ҳeч ким йўқ бўлса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намознинг фарзларини ўзини бўлса ҳам тезроқ тугатишга ҳаракат қилинг. Суннат вожибларини тарк қилиб, бола юпангач ўқиб олаверасиз. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 10:55 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar