Машинага Аллоҳ исмини осиб қўйиш

Ассалому алайкум! Аллоҳ бу хайрли ишларингизга улкан ажр савоб, вақтларингизга барака берсин. Савол Мен машинамнинг салонидаги орқани кўрадиган ойнасига арабча ёзилган Аллоҳ исмини ва тасбеҳ осиб қўйганман. Шу ишим шариата зид эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Буни қилишдан бирор мақсад бўлади. Агар ҳар кўзим тушганида Аллоҳни зикр қиламан деган мақсадда бўлса жоиз. Бирор нарсадан сақлайди деган ният бўлса ножоиз. Акс ҳолда бефойда ишдир. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 10:55 | Савол-жавоблар | 201 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar