Бахшилар ва сурпа олиш маросими ҳақида

Хозирги кунда айрим вилоятларда бахшиларга бориб сурпа олиш маросимларини утказиш урф бўлиб кетган. Гуёки момоларни кулини олар эмиш. Бу Аллоҳга ширк келтириш эмасми. Нега махаллаларда шу масала кутарилмайди. Сурпа олиш шайтонни иши эмасми. Аёллар билан махаллаларда йигилишлар бўлган пайтда шу нарса канчалик гуноҳ эканлигини тушунтирсак бўладими. Шу саволим учун сиздан узр сўрайман. Лекин атрофимдаги бўладиган вокиаларни куриб чидолмаяпман. Бир дугонам рак бўлиб қолган эди. Уйидагилар онангни сурпасини олсанг тузалиб кетасан деб мажбурлаб маросим утказишди куйни конини хамма жойига суриб ташлашди. Бечора турмуш уртоги маросим утказаман деб қарзга ботиб кетди. Минг афсуслар бўлсинки дугонам узок яшамади. Шундай амаллар билан шугулланганларни Аллоҳни узи кечирсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бундай ишлардан четда бўлиш ва бошқаларни қайтариш зарурдир. Бу жуда ёмон!

30 Апрел 2022, 12:33 | Савол-жавоблар | 156 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar