Байрам ҳақида
Ассалому алайкум! Уйда 70дан ошган қайнотам борлар, биза хўжейинимла билан янги йил, туғилган кун ва шунга охшаш байрамларни нишонлаш мумкинмаслигини яхши биламиз, лекин улар ҳар янги йилда стол ясатиб оила даврасида бўлишимизни хоҳлидилар. Хўжейинимла бу байрам йўқ диб этганлар лекин отамку деб ортиқча гапиролмидилар. Биз уларни ҳурмат қиган ҳолда, ҳафа қилмаслик учун, лекин дилимизда норози бўлиб бунақа байрамда қатнашишимиз қанчалик тўғри? Биза қанақа йўл тутишимизни маслаҳат берасизлар? Чунки келажакда фарзандларимиз бу нарсани такрорламасликларини хоҳлимиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда ҳам ота-онасининг ҳурматини қилиб, яхши муомалада бўлиши зарур. Хўжайнингиз мулойимлик билан оталарига бу иш шариатда йўқ эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилсинлар. Хусусан фарзандларингиз тарбиясига аҳамиятли бўлишингиз, бу каби тадбирларга боришга мажбур бўлсангиз ҳам уларга бу ишлар ҳақида тўғри тушунча беришингиз керак бўлади. Хусусан бу ишлар мусулмонларнинг одатларидан эмаслигини чиройли тарзда уларга тушунтириб, уқтиришишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 17:22 | Савол-жавоблар | 142 | Администратор