Рўмол ўраш ҳақида
Ассалому алайкум Устоз... Аллоҳим илмингизни бунданда зиёда ва умрингизни барокатлик қилсин. Устоз сизга қуйидаги савол билан мурожаат этишга рухсат этгайсиз. Оиламизда иложи борича исломий муҳитни яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Лекин бу нарса доим ҳам биз ўйлайдигандек бўлавермас экан. Онам намоз ўқийдию, лекин иймон масаласи жуда суст. Синглимизни иложи борича исломий кейинтиришга ҳаракат қиламиз, бунга онам қаттиқ қаршилик қилади. Баҳона бир деканлари ҳижоб ўрашни тақиқлаган, синглингни рўйхатга тушириб қўймоқчимисизлар деб. Биз шундай қийин аҳволда Аллоҳ таоло буйруқларини бажариш билан катта ажрлар билан ажрланади деб тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Ҳеч бўлмаса рўмол ўрасин бўлмаса деймиз. Лекин бунга ҳам қаршилик қиляптилар. Устоз ўзим ҳозирда четда бўлганим учун юртимиздаги ҳолатдан бехабарман. Ҳақиқатда олий ўқув юртларида ҳижобли ёки рўмолли сингилларимизга нисбатан шундай ҳолатлар бўляптими ҳалиям? Устоз онамни ғойибдан бир дуо қилиб қўйинг илтимос. Аллоҳим иймонини зиёда қилиб, бандадан эмас, Аллоҳдан қўрқишни қалбларига солсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз сўраган ҳолатлар мавжуд. Аллоҳ онангизга инсоф ва тавфиқ берсин.
30 Апрел 2022, 12:44 | Савол-жавоблар | 150 | Аёлларга оид масалалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз сўраган ҳолатлар мавжуд. Аллоҳ онангизга инсоф ва тавфиқ берсин.
30 Апрел 2022, 12:44 | Савол-жавоблар | 150 | Аёлларга оид масалалар