Исломий байрамларда биз ҳам уйларни безасак бўладими?

Ассалому алайкум! Мана Янги йил хам кириб келяпти. Хамма жойда байрам, тантана. Хамма, хаттоки мусулмонлар хам арча безатишяпти. Биз эса болаларим кичкина бўлишига қарамай арча ва уйни безамасликка қарор қилдик. Саволим шуки, болаларим исломий байрамларга мехр қўйиши учун Рамазон ва Қурбон байрами хайитларида биз хам уйимизни худди янги йилга одамлар безаганларидек шарлар, чироқлар билан безаб яқинларни уйга чақириб совға-саломлар бериб, илмий ўйинлар қилсак бўладими? Бидъат бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нафақат ҳайитда балки фарзандингиз бирор китобни тугатганида, бирор сурани ёдлаб тугатганида, бирор илмий ютуққа эришагинида катта байрам қилиб тақдирланг. Фарзандингизни дўстларини ҳам чақириб зиёфат қилиб беринг. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 13:06 | Савол-жавоблар | 142 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar