Намоз ўқиш
Ассалому алайкум! Намоз ўқимоқчиман, лекин дуоларни нотўғри талаффуз қилишдан қўрқаман. Дуоларни ўқиб эшитиб кўрдим, тилим келишмаяпти. Кўп ўқургандан кейин тил келишиб кетадими? Кейин пешин ва аср намозларини ишда бўлганлигим сабабли ўқий олмайман. Нима қилсам бўлади? Намоз ҳақида ҳамма малумотни билмоқчиман. Қайси китобни ўқисам бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!!!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сизнинг хаёлингизга келган нарса шайтоннинг васвасасидан бошқа нарса эмас. Бошқа ишларда ундай қилмайсизку. Масалан машина хайдашни яхши билмайман деб машина хайдашни тарк қилмайсизку. Тезда бошланг. Тилингиз мослашиб кетади. Устозимиз роҳимаҳуллоҳнинг “Мўминнинг меърожи”, “Кифоя” номли китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 14:01 | Савол-жавоблар | 163 | Ибодатлар