Жаннатда эркакларга ҳурлар берилади, аёлl

Ассалому алайкум устоз! Яна бир саволим жаннатдаги ноз неъматлар ҳусусида эди: Маълумки жаннатда Аллоҳ таоло эркакларга ҳурларни бериши ҳақида айтилган. Мени қизиқтирган савол, аёлларга кимлар берилади ва уларнинг сони ҳақида бирор гап айтилганми? Агар сони кўп бўлса ҳам бўлаверадими? Жавобингиз учун раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу саволни иймони суст кишилар, динимизга шак келтириш учун беришади. Аёллар жаннатда ўз эрлари билан бўлади. Мўъмина аёллар жаннатда ҳурлардан бир қанча марта яхши бўладилар. Уларга ҳурлар ҳавас қиладилар. Улар бу дунёдаги иймони суст кишиларнинг ёрдамига муҳтож эмаслар.

30 Апрел 2022, 14:56 | Савол-жавоблар | 201 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar