Тижорат ҳақида савол

Ассалому алайкум! Менинг хар-хил жойларда музқаймоқ сотадиган жойларим бўлиб, у ердаги сотувчиларнинг хаммаси мусулмон ўзбек йигитлар. Фақат уни тайёрлашга мусулмон бўлмаган рус миллатига мансуб синифдошимни тайёрловчи қилиб ишга олмоқчиман. Лекин у дўстимни сухбатини олганимда Аллоҳни танишини, ишонишини, лекин тақдир тақазо шу миллатда туғилганини айтган. Ишга олишдан мақсадим бу сохани бошқа таниш билишларимга қараганда яхши тушунади ва харакати бор. У тайёрлаган суюқликни аппаратда тайёрлаб сотишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 15:29 | Савол-жавоблар | 153 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar