Намозни бўлиб ўқиш ҳақида

Ассалому алайкум! Мен аптекада кечки сменада ишлиман. Соат кечки 12 дан кейн эшикни ёпаман кейн кеган клиентларга деразадан (фортучкадан) савдо қиламан. Хуфтонни соат 1-2 ларда ўқийман бази пайтлар хуфтонни биринчи 4 ракат фарзини ўқигинумча клиентлар кеб қолади. Званокни қайта қайта босаверади. Кейин мен фарзни ўқиб бўлиб дорини бериб келиб суннатни ўқиман суннатни ўқигунимгача Яна келиб қоса кузатиб келиб витрни ўқийман. Бир ўзим ишлаганлигим учун шунақа қилишга мажбур бўламан. Хуфтонни шу тарзда ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Вақти чиқиб қазо бўлиб кетмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 11:21 | Савол-жавоблар | 155 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar