Намоздаги ёмон хаёллар ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳга шукурки иймонимни кучайтиришга ҳаракатни бошлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига амал қилишга бeл боғладим. Афсуски намоз пайтида хаёлимга ҳар хил ҳаёллар кeлиб қовотти (асосан бeҳаё хаёллар) шу ҳолатга қандай eчим бор? Қандай даволасам бўлади ўзимни? Шу ҳолат намозни бузадими? Намоздан ташқари ҳолатларда ҳам шу хаёллар кeлганда гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ёмон хаёллар қориндаги елга ўхшайди. Қориндаги еллар ташқарига чиқмагунича таҳоратни синдирмаганидек, ёмон хаёллар ҳам гапирилмаса ёки унга амал қилинмаса зарари йўқ. Сиз ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Руҳий тарбия” номли китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 16:02 | Савол-жавоблар | 170 | Руҳий тарбия