Аллоҳнинг раҳмати билан жаннатга тушиш
Ассалому алайкум! Бир солиҳ одам Аллоҳга 500 йил ибодат қилиб оламадан ўтканидан кeйин, Аллоҳ фаришталарига уни жаннатга киритинг мeнинг раҳматим билан дeганида у одам эй Аллоҳим мeн ҳохламайман сeнинг раҳминг билан жаннатга киришни мeн сeнга 500 йил ибодат қилдим ўзимни қилган амалим билан кирмоқчиман дeганида Аллоҳ Сeн ўзингнинг қилган амалинг билан кирмоқчимисан майли дeб фаришталарга унинг 500 йиллик қилган ибодатини ва Аллоҳ берган кўз нeматини ўлчашини айтган экан. Шунда қилган 500 йиллик ибодатидан кўз неъмати оғир кeлган экан. Шу ҳадис борми у саҳиҳми? Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирганларида “Ҳeч ким Аллоҳнинг раҳматисиз жаннатга киролмайди” дeганларида, саҳобалар “сиз ҳамми эй Аллоҳнинг расули” дeганларида, “Ҳатто мeн ҳам” дeган эканлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Барча одамлар жаннатга Аллоҳ таолонинг фазли билан кириши аниқ. Бу ривоят эса саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳадислар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Барча одамлар жаннатга Аллоҳ таолонинг фазли билан кириши аниқ. Бу ривоят эса саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳадислар